“Бир миллион ўзбек дастурчилари” лойиҳаси ғолиблари аниқланди

Маълумки, 2019 йилдан буён Халқ таълими вазирлиги, AКТ вазирлиги ҳамда Бирлашган Aраб Aмирликларининг “Dubai Future Foundation” жамғармаси билан ҳамкорликда “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Лойиҳа доирасида ўқувчилар 4 та йўналишда IT мутахассисликларини бепул ўрганиш имкониятини берувчи платформа (uzbekcoders.uz) ишга туширилди. Барча курсларни муваффақиятли тугатган битирувчилар сертификатларга эга бўлиб, Udacity платформасидаги Nanodegree дастурида ўқиш имкониятини қўлга киритади.

photo2022-06-1018-25-56.jpg

Бугун Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов иштирокида Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазири девони билан ҳамкорликда якуний натижалар маросими ва “Бир миллион ўзбек дастурчилари” лойиҳасининг иштирокчиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. 

photo2022-06-1018-25-56-3.jpg

Энг фаол ҳудуд номинацияси бўйича:

Хоразм вилояти халқ таълими бошқармаси (Хамро Бектимиров)

“Энг фаол мактаб” номинацияси бўйича:

Қашқадарё вилояти, Косон тумани 9-мактаби (мактаб директори Дўстмурод Бораджонов ва мактабнинг информатика фани ўқитувчиси Улуғбек Маматқулов) тақдирланди. 

Ғолиблар қимматбаҳо ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

photo2022-06-1018-25-58-2.jpg

Маълумот учун: Nanodegree дипломлари ахборот технологиялари соҳасидаги йирик компаниялар Google, AT&T, Autodesk, Salesforce ва бошқалар томонидан тан олинган.

Халқ таълими вазирлиги томонидан 2019-2020 ўқув йилида, пандемия шароитда АКТ вазирлиги ва IT Park билан ҳамкорликда умумтаълим мактабларида “Бир миллион дастурчилар” лойиҳаси бошланди.

2020 йилда 4 нафар, 2021 йилда 6 нафар ўқувчи ва 8 нафар ўқитувчилар танлов ғолиблари бўлиб? умумий 15 000 АҚШ доллари миқдорида ютуққа эга бўлган.

photo2022-06-1018-25-58.jpg

Бундан ташқари, энг юқори натижа кўрсатган Кармана туманидаги 2-сон, Қўнғирот туманидаги 39-сон мактабларга “Президент совғаси” - “Спарк” автомобили совға қилиниб, мактабдаги информатика фани ўқитувчилари “Халқ таълими аълочиси” кўкрак-нишони билан тақдирланган.

Лойиҳа доирасида ўқув курсларни муваффақиятли якунлаган мактабларнинг 100 нафар энг яхши информатика фани ўқитувчилари ҳар йили базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баравари миқдорида мукофотланади.

2019-2020 ўқув йилида 100 нафар информатика фани ўқитувчилари 446 млн.сўм, 2020-2021 ўқув йилида 100 нафар информатика фани ўқитувчилари 490 млн.сўм пул мукофотларига эга бўлишган.

photo2022-06-1018-25-58-3.jpg

2021-2022 ўқув йили якуни бўйича яна 100 нафар Информатика фани ўқитувчилари ғолиблари яқинда эълон қилинади.

Baham ko'ring: