Инглиз тилини ўқитиш мавзуси беш кун давомида мутахассислар диққат марказида бўлади

Ўзбекистон баркамоллик учун таълим дастури доирасида “Инглиз тилини хорижий тил сифатида ўқитиш ва ўрганиш ресурслари: ҳамкорлик, билим ва тажрибаларни ўрганиш ва баҳолаш” мавзусида беш кунлик семинар ўз ишини бошлади. 

Мазкур тренингнинг очилиш маросимида Флорида давлат университетидан тренерлар, АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID), Халқ таълими вазирлиги ҳамда Республика таълим марказидан расмийлар қатнашди. 

Флорида давлат университети мутахассислари дастур бошланганидан бери илк маротаба Ўзбекистонга ташриф буюришди ва маҳаллий дастур ҳамкорлари, ўқитувчилар, тақриз гуруҳи аъзолари ҳамда ўқув методик мажмуалар яратилиш жараёнида қатнашган мутахассислар билан юзма-юз кўришди. 

photo2022-06-0716-32-56-2.jpg

Ушбу кунлар давомида семинарда ўқув-методик мажмуалар ишлаб чиқиш жараёни, болалар учун қизиқарли ва педагогик жиҳатдан мос бўлган контентнинг нозик жиҳатлари, дизайн сирлари ва бошқа кўплаб мавзуларга эътибор қаратилади.

Baham ko'ring: