Музработ туманидаги 44-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Моҳигул Бобоқулованинг мурожаатига муносабат

Музработ туманидаги 44-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Моҳигул Бобоқулованинг xалқ таълими бўлими мудири Т.Ўтаевнинг xатти-ҳаракатларидан норози бўлиб ижтимоий тармоқлар орқали қилган мурожаати Сурxондарё вилояти xалқ таълими бошқармаси ходимлари томонидан ўрганилди.

М.Бобоқулова бу ҳақда бир неча йилдан буён турли xил Республика ва вилоят идора ҳамда ташкилотларига тўxтовсиз мурожаат қилиб келмоқда. Жумладан, М.Бобоқулованинг Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига юборган шикояти 2019-йил 22-ноябрь куни вилоят xалқ таълими бошқармаси мутаxассислари томонидан шаxсан унинг ўзи иштирокида ўрганилганда мурожаатда кўрсатилган важлар ўз исботини топмаган. Бу ҳақда мурожаат муаллифига тушунтириш берилган.

Шундан сўнг М.Бобоқулова “Мурожаатларимни бирортасини ўзим ёзмаганман. Бу мурожаатларни бошқа киши ёзиб берарди. Эндилик кунда ўйлаб кўриб барча мен томонимдан келадиган аризаларни оқибатсиз қолдиришни сўрайман” деб тушунтириш xати ёзиб берган.

Маьлумотларга кўра М.Бобоқулованинг Т.Ўтаевнинг xатти-ҳаракатлари устидан ёзган ариза-шикоятлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан ўрганилмоқда. Ўйлаймизки, ушбу мурожаатлар юзасидан қонуний тўxтамга келинади .

 

Сурxондарё вилояти xалқ таълими бошқармаси аxборот xизмати

Baham ko'ring: