Ҳурматли тадбиркорлар ва сармоядорлар

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳри ҳудудида жойлашган умумтаълим мактабларида соғлом овқатлантириш хизматларини ташкил қилиш юзасидан давлат-хусусий шериклик лойиҳасини (кейинги ўринларда – Лойиҳа) амалга ошириш бўйича танлов эълон қилади

Танлов мақсади: Лойиҳа умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг мактабда соғлом овқатланиш хизматларини ташкил этиш ва соғлом овқатланиш талаблари асосида тайёрланадиган озиқ-овқат маҳсулотларининг сифатини ва ошхоналардаги бошқарув самарадорлигини ошириш мақсадида амалга оширилади. Лойиҳанинг амал қилиш муддати – 10 йилгача.

Ушбу танлов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25 майдаги ПҚ-5124-сон «Соғлиқни сақлаш соҳасини комплекс ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарор асосида ташкил этилмоқда.

Танловнинг асосий шартлари қуйидагилар:

- Хусусий шерик ўз маблағлари ҳисобидан Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳри ҳудудида жойлашган умумтаълим мактабларида соғлом овқатлантириш хизматларини ташкил қилиш;

- Умумтаълим мактабларига ўқувчилар ва мактаб ходимларини сифатли тайёрланган озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш;

- Соғлом овқатлантириш хизматларини тизимли равишда ташкил этиш учун зарур техник воситалар, озиқ-овқат маҳсулотлари, материаллар, ишчи кучи ва бошқа воситалар билан таъминланиш ҳамда ошхонаси мавжуд бўлмаган умумтаълим мактабларида ошхоналарни қурилиши тўлиқ хусусий шерик маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикасининг «Давлат-хусусий шериклик тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ тасдиқланган давлат-хусусий шериклик лойиҳаси концепциясини потенциал давлат шериги (Халқ таълими вазирлиги) томонидан бошқа талабгорларга давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг амалга оширилишидан манфаатдорлиги тўғрисида маълум қилиш мақсадида ўзининг ҳамда Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлигининг расмий веб-сайтида қирқ беш календарь кун муддатга эълонга жойлаштирди.

Лойиҳа концепцияси

Мактаблар бўйича маълумот

Умумтаълим мактаблари, ўрта махсус таълим муассасаларида ўқувчилар овқатланишини ташкил этишнинг санитария-эпидемиологик талаблари

Танлов жараёнларида қатнашиш учун керак бўладиган ҳужжатлар:

танловда иштирок этиш учун ариза, танлов шартларига розилиги тўғрисида кафолат хати билан бирга;

манфаатдорликни билдириш шакли;

танловда иштирок этиш учун ариза тақдим этиладиган кундан камида 45 (қирқ беш) кун олдин ҳолатига кўра солиқлар, йиғимлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорлик ҳамда бошқа молиявий санкциялар йўқлиги тўғрисида ахборот;

танлов жараёнлари иштирокчиси қайта ташкил этиш ёки тугатиш босқичида эмаслиги ҳақида маълумотнома;

хорижий фирмалар ва ташкилотлар учун, танлов жараёнлари иштирокчиси юрисдикцияси бўйича, Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасалари ва/ёки ваколатхоналарида легаллаштирилган юридик шахс сифатида қайд этиш ҳақида гувоҳнома нусхаси;

Лойиҳани муваффақиятли амалга ошириш бўйича иштирокчининг қўшимча таклифлари.

Муддатлар:

Танловда иштирок этиш истагини билдирган тадбиркор ва сармоядорлар 2021 йилнинг «23» декабрь кунига қадар қуйидаги манзил бўйича мурожаат этишлари мумкин: Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, 100017, Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 2а-уй.

Боғланиш учун:

Танлов шартлари ва унда иштирок этиш бўйича маълумот олиш учун Вазирликнинг Мактабларнинг истиқболли моделлари ва давлат-хусусий шериклик бошқармасига мурожаат этишингиз мумкин.

Мактабларнинг истиқболли моделлари ва давлат-хусусий шериклик бошқармаси телефон рақами: +99871 241 01 65

Электрон манзил: info@xtv.uz; gchpmno@gmail.com.

Танловни очиқ ва шаффоф ўтказиш мақсадида, тадбиркор ва сармоядорлардан ўз таклифларини юқорида кўрсатилган Вазирлик манзилига юборишлари сўралади.

Baham ko'ring: